Хотин-қизлар масаласи доимий эътибор марказида
2025-07-11 10:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Булунғур туманида бўлди.

Бош вазир ўринбосари туманнинг “Мингчинор” маҳалласида кўчабоши, оқила, фаол аёллар билан учрашди.
Суҳбат давомида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига қаратилаётган эътибор ҳақида фикр билдирилди, ўзгаришлар эътироф этилди.
Соҳа масъуллари томонидан оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш борасидаги имконият ва имтиёзлар хусусида маълумот берилди.
Шунингдек, маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги тажриба ўрганилди, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тавсия ва кўрсатмалар берилди.

