Ўзбекистоннинг “яшил” ташаббуслари халқаро майдонда тақдим этилди
2025-07-04 18:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Махкамова раҳбарлигидаги делегация ушбу форумда иштирок этди. З. Махкамова ўз маърузасида мамлакатимизда аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги роли, иқлим ўзгаришига мослашувдаги иштироки ҳамда “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ҳақида кенг ва батафсил маълумот берди.
Шунингдек, халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида беш муҳим таклиф илгари сурилди, улар минтақада барқарор ва адолатли ривожланишни таъминлашга қаратилган.
“Яшил, адолатли ва барқарор дунё — бу аёллар билан ва аёллар учун барпо этилган келажакдир”, — деб таъкидлади Бош вазир ўринбосари.
Ушбу форум ИХТнинг экологик ва ижтимоий масалаларига бағишланган “ECO Week” тадбирлари доирасида аёлларнинг минтақавий барқарор ривожланишдаги ўрнини янада кучайтиришга хизмат қиладиган муҳим халқаро платформага айланди.


