V Тошкент халқаро инвестиция форуми
2026-06-16 / Воқеалар тақвими

2026 йил 16-18 июнь кунлари Тошкентда мамлакатнинг асосий инвестиция платформаси ва минтақадаги энг йирик ишбилармонлик форумларидан бири бўлган бешинчи юбилей Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.
Ўтган йили ТИИФ-2025 халқаро инвеститсиявий мулоқотнинг янги босқичини белгилаб берди:
- Ўтган йилги Форумга 8 мингдан ортиқ иштирокчи, жумладан, 97 мамлакатдан 3 минг нафар хорижий меҳмон ташриф буюрди.
- 450 нафар юқори мартабали делегатлар, шу жумладан 312 нафар ҳукумат вакиллари
- 36 та панель сессияси ва 150 дан ортиқ жаҳон даражасидаги маърузачилар
- 100 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида 12 000 квадрат метр майдондаги саноат кўргазмаси
- 500 дан ортиқ B2B ва B2G учрашувлари
ТИИФ-2025 форумининг асосий натижаси - 30,5 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили ТИИФ-2025 форумининг тантанали очилиш маросимида ва Форум доирасида ўтказилган Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи йиғилишида ҳам иштирок этгани форумнинг стратегик мақомини таъкидлади.
ТИИФ-2025 халқаро кўргазмасини 31 мамлакатдан 114 нафар журналист, жумладан, CNN, Euronews, The Guardian, ZDF, Al Jazeera ва бошқа нуфузли оммавий ахборот воситалари ёритди.
ТИИФ-2026 янада кенг кўламли бўлади: кўпроқ мамлакатлар ва инвесторлар, кенгайтирилган ишбилармонлик дастури, янги тармоқ йўналишлари, тақдимотлар ва музокараларнинг технологик форматлари, саноат кооперацияси ва йирик инвестиция битимларига эътибор кучаяди.
Юбилей форуми глобал капитални жалб қилиш нуқтаси ва Марказий Осиёнинг инвестиция кун тартибини шакллантириш майдонига айланади.
Рўйхатдан ўтиш аллақачон ҳавола орқали очилган
TIIF-2026 - кўпроқ имкониятлар, кўпроқ ҳамкорликлар, кўпроқ инвестициялар.