Урумчи шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой туризм тадбиркорлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди
2024-01-23 15:05:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбир 2023 йилнинг ноябрь ойида Урумчи шаҳрининг “Xunguan” боғида Туризм қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси билан ҳамкорликда очилиб, фойдаланишга топширилган Ўзбекистон павилиони – “Registon” майдонида ўтказилди.
Тадбирда Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Д.Абдусаламов, Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Умаров, Shinjon-Uyg‘ur автоном райони савдо бошқармаси бошлиғи Лию Боа, Tyantszyan савдо бюроси директори Ли Чжианг, Shinjon-Tyanszin савдо палатаси президенти Линг Ченг ва бошқа расмийлар иштирок этишди.
Мазкур тадбирда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан тадбиркорлар ва туристик компания вакиллари ташриф буюрдилар. Тадбирда Ўзбекистоннинг бой маданияти, туризм ва инвестицион салоҳияти, шунингдек, сўнги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида савдо, иқтисодий, туризм ва бошқа йўналишларда икки томонлама алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Ушбу учрашувлардан асосий мақсад икки томон тадбиркорлик субъектларини таништириш ҳамда мамлакатимизга Хитойдан сайёҳлар оқимини ошириш кўзда тутилган.

