Eco Expo Central Asia 2025
2025-06-19 / Воқеалар тақвими

19–21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти яшил инновациялар марказига айланади: Central Asian Expo (CАЕх) кўргазмалар мажмуасида илк бор "Эcо Expo Central Asia 2025" экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу шунчаки кўргазма эмас – барқарор келажак йўлида глобал экологик ҳамжамият, саноат, давлат ва хусусий тузилмаларни бирлаштирадиган ҳаракатдир.
“Эcо Expo Central Asia 2025” кўргазмаси илғор экологик технологиялар, амалиёт ва ечимлар алмашиш учун минтақадаги биринчи ихтисослаштирилган платформадир. Бу ерда ҳамма нарса намойиш этилади: экологиядаги сунъий интеллектдан тортиб сувни тежаш ечимларигача, яшил энергиядан экотуризмгача. Марказий Осиёда илк бор Туркия, Хитой, БАА, Япония, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Германия ва бошқа 25 дан ортиқ давлатдан экспонентлар иштирок этади.