Халқаро бахшичилик санъати фестивали
2025-04-26 / Воқеалар тақвими
Халқаро бахшичилик санъати фестивали бу йил 26–28-апрель кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтади!

2019 йилдан буён ўтказиб келинаётган фестиваль Ўзбекистоннинг бой достончилик меросини миллий қадрият, дўстлик ва ижодий ҳамкорликни бирлаштирган анъана сифатида дунёга намоён этмоқда. Ҳар икки йилда бир бора бўлиб ўтадиган мусиқий фестиваль илк бора Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган эди. Шунингдек, 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикасида, 2023 йилда эса Сирдарё вилоятида ташкил этилган.