БМТ Бош котибининг вакили билан учрашув
2025-04-09 09:35:00 / Янгиликлар

Учрашув Тошкентда бўлиб ўтаётган "Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси" доирасида ташкил этилди.
Тадбир аввалида Нажат Маалла Мъжид тадбирнинг юқори даражада ташкил этилганлиги ва мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон сиёсатининг асосий йўналишларидан бири болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш эканлиги алоҳида таъкидланди.
Маълумот учун: Мазкур йўналишда ўтган йиллар давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2 та Қонун, 1 та Қарор ва 4 та Ҳукумат ҳужжати тасдиқланди ва БМТнинг "Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги" Конвенсияси ратификация қилинди.
Шунингдек, мактабларда ҳар йили ноябр-декабр ойларида “Зўравонликдан ҳоли мактаб” ойлиги ва “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси ўтказиб келинмоқда. Қатор мактабларда хавфсизлик тизимлари ва Фаcе-ИД ҳам жорий этилган.
Учрашув сўнггида томонлар болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида УНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб боришга келишишди.

