Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди
2023-12-21 10:50:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, Ташқи ишлар ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари вакиллари ҳам иштирок этди. Хорижий томондан Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Алижан Аксой қатнашди.
Мулоқотда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, сармоя жалб этиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги бизнесни ривожлантириш истиқболлари ҳамда икки давлат ўртасидаги ташқи савдо ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Туркия элчиси Олган Бекар бизнес шароитларини яхшилаш ҳамда қулай сармоявий муҳит яратиш учун барча зарур чораларни кўришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув якунида иштирокчилар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Олган Бекар икки давлат ҳамкорлик бўйича катта салоҳиятга эга эканини таъкидлади.
Мазкур музокаралар доирасида Ўзбекистон-Туркия муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилиши мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигининг тасдиғи бўлди.