Тоғ-кон саноати ва геология вазири “FLSmidth” компанияси бош директори билан учрашди
2023-12-15 10:05:00 / Янгиликлар
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов, вазирнинг биринчи ўринбосари Омонулла Насритдинходжаев ҳамда вазирлик масъуллари Даниянинг “FLSmidth” компанияси бош директори Микко Кетто, компания вице-президентлари Питер Фланаган, Алексей Кутилин ва “FLSmidth”нинг Ўзбекистондаги офиси раҳбари Дилмурод Исакулов билан учрашди.
Учрашувда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ 3-мисни қайта ишлаш фабрикаси ҳамда 4-мисни қайта ишлаш фабрикаси лойиҳаларини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
