ADQ компаниясининг катта ижрочи директори билан учрашув
2025-03-17 09:10:00 / Янгиликлар
2025 йил 14 март куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов ADQ компанияси (БАА) катта ижрочи директори Родерик Матерс билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда тоғ-конь саноати ва геология соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳадаги ўзгаришлар, “Ер қаъри тўғрисидаги” янги таҳрирдаги қонун, инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, саноат учун муҳим минералларга истиқболли майдонларни ҳамкорликда ўзлаштириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.