Ватан ҳимоячилари куни
2026-01-14 / Воқеалар тақвими
Мустақил Ўзбекистонда ушбу байрам ўз қуролли кучларини ташкил этишга бағишланган.

1992 йил 14 январда мамлакат парламенти мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ўқув юртлари ва бошқа ҳарбий шаклларининг барча қисмлари ва бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси юрисдиксия қарамоғига ўтиши тўғрисида қарори қабул қилинди.1993 йил 2 декабрда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.
Ватан ҳимоячилари куни – мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, халқимизнинг осойишта ҳаёти учун жонини тиккан инсонларни эътироф этиш имкониятидир. Бу нафақат ҳарбийлар учун, балки юрт тинчлигини сақлашга ҳисса қўшаётган ҳар бир ватандош учун ҳам қадрли байрамдир.