Туркия Республикаси Президенти Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди
2023-11-08 17:45:00 / Янгиликлар
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси Эмине Эрдоған ҳамроҳлигида Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

