Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Самарқанд вилоятида
2025-01-31 17:15:00 / Янгиликлар

Ташрифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-1-сонли Қароридан келиб чиқадиган вазифаларнинг ижро ҳолатини ўрганиш мақсади кўзланган.
Шу маънода вилоят ҳокимлигида Ички ишлар вазири ҳамда ҳудудий масъуллар иштирокидаги йиғилишда қатнашилди.
Оқдарё туманининг “Янги қўрғон” маҳалласида камбағалликни қисқартириш, оилалар фаровонлигини ошириш орқали оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилиниб, вазифалар белгиланди.Муаммоли ва низоли оилалар, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган ёки содир этишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга ижтимоий фаол аёллардан, “маънавий мураббий”лар бириктириш каби қатор ҳолатлар бўйича тавсиялар берилди.


