“Лидер тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида очиқ мулоқот
2025-01-20 10:10:00 / Янгиликлар
Мулоқотга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк тизими вакиллари, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, тегишли иқтисодий идоралар ҳамда вилоятнинг 20 дан ортиқ ташкилотлари таклиф этилди.
Учрашувда 100 дан ортиқ тадбиркор аёллар иштирок этиб, уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун юзага келаётган муаммоларнинг ечими бўйича амалий чоралар муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда тадбиркор аёллар учун яратилган имтиёз ва имкониятлар бўйича тегишли идоралар тақдимот қилди.
Бош вазир ўринбосари томонидан вилоятдаги тадбиркор аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, улар томонидан яратилган маҳсулотларни жахон бозорига олиб чиқиш, тобора барқарорлашиб бораётган тадбиркорлик муҳитида аёлларнинг улушини ошириш бўйича стратегик вазифалар белгилаб берилди.