Henan Investment Group компанияси вакиллари билан учрашуви
2025-01-10 18:40:00 / Янгиликлар
2025 йил 10 январь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов Henan Investment Group вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда геология ва тоғ-конь саноатида ўзаро ҳамкорлик, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, энергетика тизими учун хомашё базасини шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Компания вакиллари Ўзбекистонда доимий фаолият олиб борувчи ишчи гуруҳ тузган ҳолда Henan Investment Group ваколатхонасини очиш, “Бир макон, бир йўл” ташаббусига иқтисодий ҳисса қўшиш муҳимлигини таъкидладилар.