Кон-геология вазири Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашди
2023-10-16 09:15:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида томонлар энергетика, геология ва ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар.
Ахборот ва маълумотлар алмашиш, қўшма илмий тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек ЮНЕСКОнинг “Трансчегаравий сув қатламларини ва ер ости сув ресурсларини бошқариш” (GGRETA) халқаро гидрогеологик дастури лойиҳаси доирасида Тошкент яқинидаги трансчегаравий сув қатламини гидрогеологик мониторинг қилиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган ташаббусларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ваколатли давлат органлари ва илмий-тадқиқот марказлари делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкиллаштириш бўйича келишувга эришилди.

