“Аёллар энциклопедияси” тақдимоти ўтказилди
2024-12-26 09:10:00 / Янгиликлар

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Маънавият ва маърифат маркази, бир қатор олимлар ҳамда етук мутахассислар ҳамкорликда аёллар учун Янги йил олди ажойиб туҳфа “Аёллар энциклопедияси” тайёрланди ва нашр этилди.
Китоб Президент Шавкат Мирзиёевнинг Америкага ташрифи давомида у ерда яшаб, фаолият юритаётган ўзбекистонлик ватандошларимиз билан учрашувда дунёнинг ривожланган давлатлари аёллари тажрибасидан келиб чиққан ҳолдаги ташаббуси асосида юртимиз хотин-қизлари учун методик асос сифатида ишлаб чиқилди.
Тақдимотда 258 саҳифадан иборат ушбу китобнинг аҳамияти ҳақида атрофлича сўз бориб, Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова томонидан таъкидланганидек: “Аёллар энциклопедияси”да гендер тенглик асосида аёл ҳуқуқи, давлат ва жамият ҳаётидаги мажбуриятлари, қонуний манфаатлари, фарзанд тарбияси, бола парвариши, тарбияси, аёллар бандлиги ва тадбиркорлиги, маънавияти, илм-фан, маданият ва санъат, таълим, спорт, соғлом турмуш тарзи, диний маърифат, саломатлик ва тиббий маълумотлар ўз аксини топган бўлиб, ушбу масалалар борасида хотин-қизлар компетентлигига мотивация беришга хизмат қилади.


