“Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" кўргазмаси
2022-11-23 / Воқеалар тақвими
Париждаги Араб дунёси институтида 2022 йил 23 ноябрдан 2023 йил 4 июнгача “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" номли кўргазма ташкил этилмоқда.

Париждаги Араб дунёси институтида 2022 йил 23 ноябрдан 2023 йил 4 июнгача “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" номли кўргазма ташкил этилмоқда.
Унда Ўзбекистон ҳунармандларининг асарлари намойиш этилади. Кўргазмада XIX – XX аср ўрталарига оид миллий тўқимачилик маҳсулотлари, либослар, безаклар, Бухоро амирлиги даврининг зардўзли чопонлари, шунингдек, Ўзбекистон давлат музейлари коллекциясидан тўпланган Туркистон авангардига оид рангтасвир асарлар билан танишиш мумкин.