CRIC 21: БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференцияси
2023-11-13 / Воқеалар тақвими
2023 йилнинг 13–17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» конгресс-холлда БМТ Конвенцияси (CRIC 21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Шимолий Ўртаер денгизи, Марказий ва Шарқий Европа учун конвенцияни амалга ошириш бўйича иштирокчи давлатлар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилади.