Халқаро ҳамкорлик
2024-12-14 12:25:00 / Янгиликлар
Учрашув бошида адлия вазири Акбар Тошқулов меҳмонларни қутлаб, вазирлик ва ташкилот ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлигини ҳамда улар жадал суратлар билан ривожланиб бораётганлигини айтди.
Шунингдек, А. Тошқулов БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда Республика суд экспертиза марказининг лабораториялари халқаро аккредитация стандартига эга бўлганлиги, доимий равишда марказ ходимларининг малакаси ошириб келинаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Ўз ўрнида, Жаноб Столпе ташкил қилинган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда Адлия вазирлигининг ўрни муҳим эканлигини таъкидлади.
Учрашув давомида томонлар коррупцияга қарши курашиш ва активларни қайтариш тизимини мустаҳкамлаш, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, жиноий судлов ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш соҳаларида амалий ҳамкорликни жадаллаштириш муҳимлигини қайд этдилар.
Шу билан бирга, томонлар йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро ва минтақавий тадбирларда вазирлик вакиллари иштирокини таъминлаш ҳамда ҳамкорликда халқаро ташкилотларнинг техник ёрдамини жалб қилишга келишиб олдилар.