Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Косон туманида ўрганиш ўтказди
2024-12-03 09:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 122-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати билан танишди.

Дастлаб тумандаги “Бунёдкор” маҳалласида фаолият юритаётган “Ботир” хусусий корхонаси фаолияти кўздан кечирилди. Корхона масъуллари билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишди.
Корхонада 14 нафар хотин-қизлар фаолият олиб бормоқда. Улардан 4 нафари "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлардир.
Бош вазир ўринбосарининг навбатдаги манзили “Пахтазор” маҳалласи томон бўлди. Ҳудуддаги 40 нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаган Аббос Раҳмонов корхонасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бу ерда турли хил бош кийимлари ишлаб чиқарилади ва маҳаллий ҳамда қўшни вилоятлар бозорларига етказиб берилади.

