МДҲ давлатларининг «Ер қаърини қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш» бўйича Ҳукуматлараро кенгаши XXVI сессияси бўлиб ўтди
2023-09-25 09:15:00 / Янгиликлар

Сессияда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия делегациялари иштирок этди. Тадбирда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Геология Бош бошқармаси раҳбари Оймухаммадзода Илхомджон Султон Ҳукуматлараро кенгашга раислик қилувчи сифатида ўтган даврда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида ҳисобот берди.
Шундан кейин Ҳукуматлараро кенгаш раислиги Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига ўтгани эълон қилинди.
Сессия давомида геология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, фойдали қазилмаларнинг янги ноанъанавий турларини излаб топиш, ўзлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш каби бир қатор масалаларда мутахассисларнинг таклифлари, соҳадаги илмий изланишлар, ишланмалар, геология қидирув ишлари натижалари ва бошқалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, «Ер қаърини қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш» бўйича Ҳукуматлараро кенгаши XXVI сессияси доирасида бир қатор ҳамкорлик келишувлари имзоланди, кейинги XXVI сессия Қирғиз Республикасида ўтказилиш режалаштирилди. Кенгаш аъзолари томонидан баённома имзоланди.





