ICT WEEK — 2025
2025-09-23 / Воқеалар тақвими

Энг катта халқаро форум — «ICT WEEK — 2025» АКТ ҳафталиги хорижий етакчи компаниялар, ҳамкорлар ҳамда унга ўз ишланмалари билан қизиқиш билдирган барчани Ўзбекистонга чорлайди.
Ушбу халқаро форум жорий йилнинг 23-26-сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
«ICT WEEK» ҳафталиги 2004 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинадиган энг муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.
АКТ ҳафталиги анъанавий тарзда бир қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштиради.