Ўқитувчилар ва мураббийлар куни
2025-10-01 / Воқеалар тақвими
Ўзбекистон Республикасининг Президенти 1996 йил 9 январдаги Фармони билан мамлакатимизда 1 октябрь «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» деб белгиланган.

Бу сана мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини таъкидлаш, уларнинг фидокорона меҳнати учун миннатдорлик билдириш мақсадида нишонланади.
Шу муносабат билан, 1 октябрь куни барча таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийлар байрамлари ташкил этилади, улар учун турли тадбирлар, тақдирлаш маросимлари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан белгиланган ушбу сана, ўқитувчи ва мураббийларнинг касб байрами сифатида кенг нишонланади.