“Tashkent Travel Mart-2024”: халқаро сайёҳлик кўргазмаси
2024-10-29 / Воқеалар тақвими
2024 йилнинг 29-30-октабр кунлари пойтахтда B2B форматидаги энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири “Tashkent Travel Mart-2024” бўлиб ўтади.

Кўргазмада Марказий Осиё, Миср, БАА, Малайзия, Россия, Грузия, Туркия, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлардан 60 дан ортиқ сайёҳлик ташкилотлари иштирок этади.