Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш соҳасидаги инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиради
2026-11-20 09:40:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Туркиянинг Medicana Healthcare Group компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши аъзоси Берк Бозкурт билан учрашди.

Музокаралар давомида компаниянинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўп йиллик тажрибаси юқори баҳоланди. Томонлар Ўзбекистонда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Тошкент шаҳрида кўп тармоқли хусусий клиникани ташкил этиш ва бошқариш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳани амалга ошириш шартлари ва ҳамкорликнинг кейинги режалари батафсил кўриб чиқилди.

