Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
2026-11-19 14:40:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Eksim Holding компанияси раиси Э.Тивникли бошчилигидаги делегатсия билан учрашув ўтказди.

Учрашувда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида Туркиянинг етакчи компаниялари билан хусусан Eksim Holding билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқотда кон-геология тармоқларидаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, фойдали қазилма конларини ўзлаштириш ҳамда инвеститсияларни жалб қилиш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

