Туркия компаниялари билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳалар амалга оширилади
2026-11-19 11:20:00 / Янгиликлар

Дастлаб “ENF Lojistik İç ve Dış Ticaret A.Ş.” компанияси ижрочи директори Юксел Абдуллоҳ, “Asal Grup Lojistik” компанияси раҳбари Сезен Чалишкан ҳамда уларнинг фарғоналик ҳамкорлари билан учрашди.
Учрашувда Учкўприк ва Бешариқ туманларида логистика соҳасида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Туркиялик инвесторлар логистика марказлари, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган замонавий омборхоналар, меҳмонхона ва бошқа қатор йўналишларда инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилгани, уларни амалга ошириш бўйича ишларни бошлаш ниятида эканликларини маълум қилдилар. Шунингдек, мазкур лойиҳаларни маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Вилоят ҳокими таклиф этилаётган лойиҳалар ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

