“Андижон тажрибаси” республика миқёсида оммалаштирилади
2026-11-17 09:35:00 / Янгиликлар

Унда никоҳ ва ажримлар динамикаси ҳамда оилавий низоларнинг асл сабаблари чуқур таҳлил қилинди.
Дунё мамлакатлари билан таққослаганда Ўзбекистонда никоҳларга нисбатан ажримлар улуши 17,5 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич Португалияда 94, Испанияда 86, Россияда 74, АҚШ ва Хитойда 45, Туркияда 25 фоиз. Ҳар 1 000 аҳолига нисбатан ажримлар коэффициенти Ўзбекистонда 1,3–1,4 ни, Қозоғистонда 4,6 ни ташкил этади. Ажримларнинг қарийб 60 фоизи шаҳарларга тўғри келади.
Таҳлилларга кўра, мамлакатимизда ажримларнинг асосий сабаблари сифатида ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги, фарзандсизлик, узоқ муддат алоҳида яшаш, учинчи шахслар аралашуви, миграция, молиявий қийинчиликлар, спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддалар истеъмоли ҳамда тазйиқ ва зўравонлик аниқланган.
Таҳлиллар асосида “Андижон тажрибаси” доирасида қуйидаги механизмлар белгиланди:
“Оила ва хотин-қизлар масканлари”да никоҳланувчилар учун “Маиший зўравонликсиз бахтли оилавий ҳаётга тайёрлаш” бепул курслари ва оила бюджетини юритиш лойиҳаларини кенгайтириш, никоҳдан олдин имом-хатиб, психолог ва ҳуқуқшунос маслаҳатларини тизимли йўлга қўйиш;
ота-оналар учун “Келин-қайнона”, ёш эркаклар учун эса “Оталик мактаби” тренингларини ташкил этиш;
ҳудудларда профессионал медиаторлар фаолиятини ривожлантириш, бир хонадонда яшаш сабабли низога борган оилалар учун ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш механизмини ишлаб чиқиш;
ПҚ–391-сон қарор асосида Андижон вилоятида Аёллар бандлигига кўмаклашиш жамғармаси (236 млрд сўм) ҳисобидан хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратиш.
Семинарда мазкур механизмларни барча ҳудудларда жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

