Хорижий ОТМ битирувчилари диққатига
2024-10-15 11:55:00 / Сўровномалар

Хориждаги нуфузли университетларни тамомладингизми ёки тамомлаш арафасидасизми? Энди сизнинг юксак билим ва тажрибангиз Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилиши учун ажойиб имконият яратилди!
Жорий йилнинг 28 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фаол ва ташаббускор ёшлар билан ўтказилган учрашув видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси мамлакатимизнинг турли соҳаларидаги идора ва ташкилотлар билан биргаликда келажакдаги иш имкониятларингизни янада кенгайтириш мақсадида электрон сўровнома ишлаб чиқди.
Билимларингизни амалиётга тадбиқ қилинг, янги имкониятларни очинг ва Ўзбекистон келажагини биргаликда барпо этинг!
Қуйидаги ҳавола орқали сўровномани тўлдиринг ва ўз келажагингиз сари биринчи қадамингизни ташланг: Сўровномага ўтиш (https://forms.gle/DVjeqQRQAgcZyT438)
Вақтингизни бой берманг – муваффақият сизга бир қадам яқин!