Марказий Осиё – Хитой (C5+1) фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ишчи гуруҳининг 3-анжума
2026-11-03 / Воқеалар тақвими

Жорий йилнинг 3–5 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Марказий Осиё – Хитой (C5+1) фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ишчи гуруҳининг 3-анжумани бўлиб ўтади.
Тадбирда Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг авиация маъмуриятлари ҳамда авиакомпаниялари вакиллари иштирок этади.
Анжуманнинг асосий мақсади Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд келишувлар ижросини таъминлаш ва янги истиқболли йўналишларни белгилашдан иборат.