Йирик туристик лойиҳаларни амалга ошириш
2026-10-28 11:50:00 / Янгиликлар

Хусусан, “Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори бўйида халқаро туризм марказини ташкил этиш ишлари кўриб чиқилди. Қиймати $5 млрд бўлган лойиҳа 570 гектар майдонни қамраб олади. Унинг амалга оширилиши натижасида 500 гача иш ўрни яратилиши ва марказ йилига 5000 нафар сайёҳни қабул қилиши кутилмоқда.
Лойиҳа доирасида кўприк қурилишини жадаллаштириш ҳамда “Sea Breeze Uzbekistan” савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Белдирсой–Чимён–Нанай” халқаро умуммавсумий курорт мажмуаси қурилиши билан танишилди. Франция инвестициялари иштирокида амалга оширилаётган, қиймати $113 млн бўлган лойиҳа 1300 гектар майдонни қамраб олади. Мажмуада 3000 иш ўрни яратиш ва 5000 ўринли жойлаштириш инфратузилмасини ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳани амалга оширишдаги мавжуд масалалар, жумладан, 7 та трансформатор қурилишини якунлаш, вақтинчалик йўллар ва тоғ чанғиси трассаларини барпо этиш, лойиҳа ҳужжатлари экспертизасини тезлаштириш ҳамда ер участкалари ва компенсация билан боғлиқ ишларни якунлаш масалалари кўриб чиқилди.
Бўстонлиқ туманидаги мазкур лойиҳалар ҳудуднинг туризм салоҳиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва хорижий сайёҳларни жалб этишда муҳим аҳамиятга эга.


