Eldridge Industries компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди
2026-10-26 10:50:00 / Янгиликлар
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов, Ташқи савдо, инвестициялар ва саноат вазири Л.Қудратов, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Ш.Вафоев, “ОКМК” АЖ бошқарув раиси А.Хурсанов, “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси Б.Абдуллаев Eldridge Industries компанияси ҳаммуассиси, раиси ва бош ижрочи директори Тодд Боэли бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказдилар.

Меҳмонларга “ОКМК” АЖ ҳамда “Ўзметкомбинат” АЖда қилинаётган ишлар, хорижий компаниялар билан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, учрашувда тоғ-кон саноати, металлургия ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик масалалари, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

