Халқаро ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказилди
2026-10-22 09:45:00 / Янгиликлар

Жумладан, Қирғиз Республикаси маъориф вазири Догдуркул Кендирбаева билан учрашувда қирғиз тилида таълим бериладиган мактаблар учун дарсликлар тайёрлаш, педагоглар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ҳамда олий таълим ташкилотлари ўртасида қўшма дастурлар ва талабалар алмашинувини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Франция Республикасининг болалар масалалари бўйича олий комиссари Сара Эл-Хайри билан учрашувда эса мактабгача таълимни ривожлантириш, инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш, педагоглар малакасини ошириш ҳамда болалар фаровонлигини таъминлаш соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича инсон тараққиёти йўналиши минтақавий директори Апарнаа Соманатан билан мулоқотда мактаб таълими сифатини ошириш, таълим инфратузилмасини ривожлантириш, педагоглар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва «Билим» лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувлар таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни жорий этиш ва болалар учун сифатли таълим имкониятларини кенгайтиришга қаратилди.


