Ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди
2026-10-20 09:10:00 / Янгиликлар

Музокаралар давомида томонлар муҳим стратегик минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Геология-қидирув ишларини олиб бориш, минерал хомашёни қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, инвестицияларни жалб этиш, замонавий технологияларни жорий қилиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув Traxys компанияси билан аввал ўтказилган музокараларнинг мантиқий давоми бўлди. Мазкур музокараларда тоғ-конь ва геология соҳасини трансформация қилиш, инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда истиқболли лойиҳалар бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилган эди. Томонлар тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва барқарор ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.
Ўзбекистон томони қўшма ташаббусларни амалиётга татбиқ этишда зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Traxys раҳбарияти эса ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси ва Traxys компанияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим имзоланди. Ҳужжат келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва биргаликда амалга ошириладиган ишларни белгилаб беради.

