Чўлпонотада МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
2026-10-15 14:35:00 / Янгиликлар

Асосий йиғилиш давомида мудофаа вазирлари МДҲ форматида 2026 йил давомида ҳарбий ҳамкорлик концепциясининг амалга оширилиш ҳолатини таҳлил қилиб, келгусида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, замонавий шароитда Ҳамдўстлик давлатларининг ҳарбий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Йиғилишнинг кейинги қисмида иштирокчилар замонавий жанговар ҳаракатлар давомида муҳандислик таъминоти вазифаларини бажаришда учувчисиз тизимлар ва робототехника мажмуаларини амалий қўллаш, шунингдек, ҳужум ва мудофаа ҳаракатларини олиб боришда учувчисиз учиш аппаратларидан жанговар фойдаланиш тажрибасини муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари МДҲга аъзо давлатлар мудофаа идоралари раҳбарлари армия спортини янада ривожлантириш ҳамда Ҳамдўстлик давлатлари қуролли кучлари ўртасида ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил этишни такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқишди.
Йиғилиш якунида Мудофаа вазирлари кенгаши томонидан қатор қарорлар имзоланди. Улар ҳарбий соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ҳамдўстлик давлатлари Қуролли Кучларини мустаҳкамлашга қаратилган.

