31-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси
2026-11-25 / Воқеалар тақвими

TXTЯ 2026 – «Ипак йўлидаги туризм» – Марказий Осиёнинг сайёҳлик йўналишлари, хизматлари ва технологияларини тарғиб қилиш учун асосий B2B платформаси бўлиб, халқаро туроператорлар, авиакомпаниялар, меҳмонхоналар, курортлар, сайёҳлик технологиялари компаниялари, инвесторлар ва давлат идораларини бирлаштиради.
1994 йилдан бери ТХТЯ туризм саноатининг етакчиларини бирлаштириб келмоқда ва сўнгги 30 йил ичида Марказий Осиёдаги энг йирик халқаро туризм кўргазмасига айланди. Кўргазма бизнес мулоқоти, шартномалар имзолаш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун майдон яратади.
ТХТЯ бизнес дастурига глобал туризм саноатининг етакчи мутахассислари ва вакиллари билан B2B учрашувлар, тақдимотлар, панель муҳокамалари ва networking сессиялари киради.