Ҳукумат комиссияси Тошкент вилоятининг Паркент туманида
2026-10-14 15:20:00 / Янгиликлар

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида туманга $101 млн хорижий инвестиция жалб этилди, экспорт ҳажми $62,9 млн ни ташкил қилди. Йиллик режанинг мос равишда 74 ва 69,8 фоизи бажарилди.
Фармацевтика ва тиббиёт маҳсулотлари
«MAGNIT GRAND FARM» МЧЖда онкология соҳасида зарур бўладиган тиббий препаратлар ишлаб чиқариш лойиҳаси кўриб чиқилди. Қиймати $14 млн лик лойиҳа доирасида 200 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Корхона 2027 йил январь ойида ишга туширилиши кутилмоқда.
«ЭЛАСТИКУМ» МЧЖда тиббиётда қўлланиладиган бинт ва эластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қиймати $10 млн бўлган лойиҳанинг иккинчи босқичи 2026 йилда ишга туширилган. Корхонада 300 та иш ўрни яратилган, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 минг тоннани ташкил этади. Ташриф давомида қўшимча электр тармоғига уланиш ва ер майдони тоифасини ўзгартириш масалалари кўриб чиқилди.
Тўқимачилик ва тоғ-кон саноати
«ALITEX INOVATION» МЧЖ ҚКда мато ишлаб чиқариш ва бўяш лойиҳаси тақдим этилди. Қиймати $3,5 млн лик лойиҳа доирасида 190 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Корхонада газ тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ мурожаат кўтарилди.
«LIMAOMAOLI METAL COMPANY» МЧЖ ХК — қиймати $50 млн бўлган темир рудасини қазиб олиш ва бойитиш лойиҳаси 240 гектар майдонни қамраб олади. Лойиҳа доирасида 400 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Қуввати — 1 млн тонна маҳсулот. Учрашувда хорижий ишчиларни вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, электр таъминоти учун подстанция қурилишини жадаллаштириш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.


