Қишлоқ аёллари — аграр соҳа тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучидир!
2026-10-09 09:55:00 / Янгиликлар

Қатор вазирликлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуман қишлоқ ҳудудларида хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, уларни замонавий технологиялар ва агробизнесга фаол жалб этиш мақсадида юздан ортиқ эксперт ва фермер аёлларни бир майдонда жамлади.
Форумнинг энг муҳим ва ёрқин натижалари:
Фермер аёлларимизнинг тадбиркорлик салоҳиятини намойиш этувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда агроинноватсион стартаплар кўргазмаси бўлиб ўтди;
Қишлоқ ҳудудлари ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, инновацион ёндашувларга эга фаол хотин-қизлар “Йилнинг энг яхши фермер аёли — 2026” республика танлови доирасида тантанали тақдирланди;
Анжуман якунида хотин-қизларнинг аграр илм-фан ва бизнесдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қадам бўлган тарихий “Тошкент декларацияси” қабул қилинди.
Фермер аёлларимизнинг фидокорона меҳнати, илм-фанга ва янгиликка бўлган интилиши — юртимиз озиқ-овқат хавфсизлиги ва жамиятимиз фаровонлигининг энг ишончли мустаҳкам пойдевори ҳисобланади!

