БМТнинг Аёллар тузилмаси билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди
2026-09-28 09:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова БМТнинг Аёллар тузилмаси Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Белен Санз Луке билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган амалий ишлар муҳокама қилинди.
Белен Санз Луке Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги изчил ислоҳотларни юқори баҳолаб, мамлакатимизнинг бу борадаги минтақавий ва халқаро ташаббусларни илгари суришга қўшаётган муҳим ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Учрашув якунида «гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш» ва статистикани ривожлантириш, ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, «гендер зўравонлиги»нинг олдини олиш ҳамда соҳавий форум ва тадбирларни биргаликда ташкил этиш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

