Наманган ва Хитой компанияси: йўлсозликда янги лойиҳалар сари
2026-09-16 10:10:00 / Янгиликлар

Учрашувда вилоятда йўлсозлик, транспорт инфратузилмаси ва қурилиш соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, замонавий технология ва хорижий тажрибани жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Наманган вилоятида йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, йўлсозлик соҳасида замонавий ёндашувлар асосида йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
“Shanghai Construction Group” халқаро миқёсда йирик қурилиш компанияларидан бири бўлиб, қурилиш-инжиниринг, инфратузилма ва шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширишда катта тажрибага эга.
Таъкидланганидек, Наманганда транспорт инфратузилмасини яхшилаш, йўлларнинг сифат ва ўтказувчанлик кўрсаткичларини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Учрашув якунида истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш, инвестиция имкониятларини ўрганиш ва ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.

