Покистон делегация билан учрашув
2026-09-08 09:45:00 / Янгиликлар

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасида геология ва тоғ-конь саноати, таълим, илмий-тадқиқот соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқот давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда NUST ўртасида геология ва тоғ-конь саноати соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва унинг истиқболли йўналишларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Геология фанлари университети (GFU) ва NUST ўртасида таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва соҳа мутахассислари алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, академик ва илмий тажриба алмашиш ҳамда ўзаро манфаатли таълим дастурларини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари NUSTнинг GFUдаги ихтисослаштирилган кафедраси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва унинг имкониятларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

