Марказий Осиё ёшлари конференцияси бўлиб ўтди
2026-09-07 09:30:00 / Янгиликлар

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Тадбирда вазир Эъзоза Каримова сўзга чиқиб, ушбу конференциянинг аҳамияти, экологик таълим ва “ Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида мактабларда эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.
Маълумот ўрнида: Самарқанд шаҳрида 4-6-сентабр кунлари бўлиб ўтган ушбу конференцияда Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Афғонистон, Озарбайжон ва Туркиядан келган ёшлар қатнашди.
Тадбир доирасида Минтақавий ёшлар баёноти тақдим этилди ва юқори мартабали давлат, БМТ ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларига тантанали равишда топширилади.
Унда иштирокчилар иқлим бошқаруви, трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш, музликларнинг эриши ва чўлланиш бўйича ўз билимларини мустаҳкамлашдилар.


