Халқаро медиафорум
2026-08-24 / Воқеалар тақвими

24–29 август кунлари Тошкент шаҳрида “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” мавзусида халқаро медиафорум ўтказилади. Нуфузли тадбирнинг асосий қисми Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтиб, унда хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро экспертлар ва медиа соҳаси мутахассислари иштирок этади.