Жиззахда маккажўхорини чуқур қайта ишлаш бўйича йирик инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинди
2026-08-10 10:00:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида лойиҳанинг бугунги ҳолати, уни амалий босқичга олиб чиқиш, зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, логистика имкониятлари ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорлардаги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Жиззах вилояти Зомин туманида маккажўхоридан шакар ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш лойиҳасининг амалга оширилиш жараёнини муҳокама қилди.
Шунингдек, томонлар корхонани барқарор хом ашё базаси билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, маҳсулотни чуқур қайта ишлаш ва уни ички ҳамда экспорт бозорларига етказиб беришнинг самарали механизмларини шакллантириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Музокаралар якунида лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган ташкилий масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш бўйича келишувга эришилди.
Таъкидланганидек, мазкур инвестиция лойиҳаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни кенгайтириш, юқори қўшимча қиймат занжирини яратиш, ҳудуднинг инвеститсиявий жозибадорлигини ошириш ҳамда агросаноатни модернизация қилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлади.

