Водий бўйлаб ўрганишлар давом этмоқда
2026-08-10 09:35:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар ижросини тизимли йўлга қўйиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳудудларда амалий ўрганишлар бўлиб ўтмоқда.
Ўрганишлар жараёнида ҳудуддаги маҳалла еттилиги ва хотин-қизлар фаоллари билан амалий учрашувлар ўтказилди. Унда асосий эътибор “Хотин-қизлар баланси”ни шакллантириш, ушбу рўйхатга киритилган аёллар ҳамда уларнинг оилаларига тизимли ёрдам кўрсатиш, уларни оғир вазиятдан олиб чиқиш масалаларига қаратилди.
Шу куннинг ўзида ўрганиш ишлари Андижон вилоятида давом этди. Бу ердаги мулоқотларда ҳам энг долзарб вазифа саналган баланс билан ишлаш жараёнлари атрофлича таҳлил қилинди. Маҳалладаги хотин-қизлар муаммоларини ижобий ҳал этишда фаолларнинг ролини ошириш, уларнинг ваколатларини кенгайтириш ҳамда муносиб имкониятлар яратиш бўйича таклиф-ташаббуслар муҳокама қилинди


