Наманганда замонавий автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади
2024-08-28 14:15:00 / Янгиликлар
Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида Наманган шаҳрида Хитойнинг YUTONG компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 36 дона замонавий автобусларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдураззоқов, Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари М.Омаров, YUTONG компанияси вакиллари, нуронийлар, депутатлар, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Янги автобусларда электрон тўлов тизими тўлиқ жорий этилган бўлиб, йўловчилар учун барча зарур қулайликлар яратилган.


