III Халқаро мақом санъати анжумани бошланган: Илк кун юрт ва дунё маданиятлари учрашуви
2026-06-25 09:20:00 / Янгиликлар
“III Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида халқаро илмий-амалий конференциянинг биринчи куни бўлиб ўтди.

Конференция давомида Шарқ мақомоти анъаналарини замонавий илмий ёндашувлар асосида ўрганиш, мақом санъатининг тарихий тараққиёти, илмий-назарий масалалари ҳамда замонавий таълим ва маданий интеграция истиқболлари юзасидан маърузалар тингланиб, фикр алмашилди.
Форумнинг фахрий меҳмонлари сифатида AYSESKO Бош директори доктор Салим Муҳаммад Ал-Малик, ЮНЕСКО Ижроия кенгаши раиси Носир Ҳамад Ҳинзаб, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, ТУРКСОЙ Бош котиби Султан Раев ҳамда Туркий маданият ва мерос фонди президенти Актоти Раимқулова иштирок этди.
Эртага конференция ўз ишини давом эттиради. Иккинчи кун доирасида шўба йиғилишлари ҳамда мақом санъатининг долзарб масалаларига бағишланган илмий муҳокамалар бўлиб ўтади.


