Германиянинг етакчи логистика компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-06-22 11:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда транспорт-логистика соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий логистика хизматларини жорий этиш, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг транзит салоҳияти ва экспорт имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида компания вакиллари вилоятдаги айрим инфратузилма объектлари билан танишиб, соҳа мутахассислари билан суҳбатлар ўтказди. Учрашувлар давомида ҳудуднинг логистика имкониятлари, мавжуд салоҳият ва истиқболли йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида халқаро юк ташиш, омбор ва контракт логистикаси, электрон тижорат логистикаси, саноат корхоналари учун комплекс логистик ечимлар, шунингдек, юқори технологиялар соҳаларидаги эҳтиёжлар учун замонавий хизматларни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Сурхондарё вилоятида логистика инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро транспорт йўлакларига интеграциялашув имкониятларини ўрганиш ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш бўйича мулоқотларни давом эттириш муҳимлигини таъкидланди.
Учрашув якунида "Rhenus Logistics" компанияси вакили вилоят раҳбарини компаниянинг фаолияти, логистика марказлари ва соҳадаги илғор тажрибалари билан яқиндан танишиш мақсадида Германияга таклиф қилди.

