Oxford Business Group вакили билан гендер тенглик ва инвестициявий жозибадорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-06-19 09:20:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, оила сиёсатини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Мулоқотда мамлакатимизда хотин-қизларнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, уларни касб-ҳунар ва замонавий кўникмаларга ўқитиш, айниқса, қишлоқ жойларда яшовчи аёлларни иқтисодий жараёнларга фаол жалб этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда гендер тенглик соҳасидаги қонунчилик базасининг ривожланиши, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, хотин-қизларнинг таълим олиши, касбий салоҳиятини ошириши ва жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар гендер инклюзивликни иқтисодий ўсиш ва инвеститсиявий жозибадорликни кучайтирувчи муҳим омиллардан бири сифатида кўриб чиқиш зарурлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, стратегик дастурлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни халқаро бизнес-таҳлил майдонида холис ёритиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар гендер тенглик, аёллар тадбиркорлиги, ижтимоий ривожланиш ва иқтисодий таҳлил йўналишларида ахборот алмашинувини давом эттириш ҳамда истиқболли ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.


